Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Таълим сифатини ошириш сиёсатида белгиланган устувор вазифаларнинг тумандаги ижроси муҳокама қилинди
2023-11-16 10:21:40 302
Ўзбекистон туманида таълим сифатини янада ошириш борасида умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими мутасаддилари, тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича хамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, мактабгача ва мактаб таълим бўлими “Фахрийлар кенгаши” аъзолари-ҳокимнинг таълим масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда таълим соҳасини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг тумандаги самарадорлигини таъминлаш энг долзарб масалалардан бири эканлиги туман раҳбари томонидан қайд этиб ўтилди.
Мактабларда ўқув жараёнининг давлат таълим стандартлари асосида ташкил этилиши ва олиб борилиши, амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг ўқув жараёнига тадбиқ этилиши, маънавий-маърифий йўналишларда амалга оширилаётган ишлар, таълим масканларида ўқувчи ва ўқитувчиларга яратилган шароитлар, мактаблар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳолати ҳақида сўз юритилди. Бу борада мактабгача ва мактаб таълим бўлими “Фахрийлар кенгаши” аъзолари томонидан мактабларда олиб борилган ўрганиш натижалари таҳлил қилинди. Қайд этилдики, таълим муассасаларида ютуқлар билан бирга ҳали бартараф этилиши керак бўлган камчилик ва муаммолар ҳам мавжуд. Ана шу камчиликларни бартараф этиш, вазиятни ўнглаб олиш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.
Тажрибали ва фахрий устозлар томонидан таълим масканларида ўқитувчилар салоҳиятини ошириш, дарс таҳлилларини мунтазам олиб бориш, услубий бирлашмалар ва педагогик кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш, очиқ дарслар ва ўқув-амалий семинарларни кўпайтириш, устоз-шогирд анъаналари кенг йўлга қўйиш, касб одобига амал қилиш каби омиллар юзасидан тавсиялар тақдим этилди.
“Фахрийлар кенгаши” аъзолари иштирокида туманда таълим сифатини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида шу каби ўрганишлар мунтазам давом эттирилиши ва унинг натижалари муҳокама этиб борилиши қайд этиб ўтилди.