Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Обод қишлоқ" маҳалласидаги ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар ижобий ечим топмоқда

×

 2023-11-03 23:18:02    792

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, фуқароларнинг мурожаат ва муаммолари ечимини топиш мақсадида Ўзбекистон тумани “Обод қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганишлар олиб борилди.

Уч кун аввал бошланган жараёнлар давомида тумандаги ташкилот ва муассасалар, мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан маҳалладаги мавжуд 637 та хонадон тўлиқ ўрганиб чиқилди. Уларда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидан келиб тушган турли соҳаларга оид мурожаат ва муаммоларнинг аксариятини қисқа муддат ичида ижобий ҳал этишга эришилган бўлса, бажарилиши учун тегишли вақт талаб этадиган масалалар ижро назоратига олинди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ҳам мазкур маҳаллада бўлиб, “хонаданбой” ўрганишлар бўйича ташкилланган амалий тадбирлар самарадорлиги билан танишди. Мутасаддилар ҳамроҳлигида кўплаб эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, аниқланган муаммо ва таклифларни ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Хусусан, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар учун тикув машинаси, олий таълим муассасасидаги таҳсили учун шартнома пулини тўлаб бериш ҳақида сертификат, уй-жой кадастри билан боғлиқ муаммоси бор хонадонлар вакилларига кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар топширилди. Эҳтиёжманд оилаларга кўмир маҳсулотлари тарқатилиб, бемор ва ногиронлиги бўлган фуқароларга бепул дори-дармонлар ҳамда ногиронлик аравачаси тақдим этилди. Коммунал масалалар, хусусан табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммоси бўлган хонадонларнинг мурожаатлари ҳам ўз ижобий ечимини топди. 

Таъкидланганидек, маҳаллада аҳоли мурожаатлари асосида белгиланган вазифаларни амалга ошириш жараёнлари, хусусан қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, маҳаллага янги таянч устунларини ўрнатиш, ичимлик суви ҳамда йўлларни созлаш тадбирлари давом этмоқда.