Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тинчлик ва хотиржамлик – энг бебаҳо олий неъмат!

×

 2023-11-03 23:10:55    773

PDF yuklash
Chop etish


Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради.

Бугун Ўзбекистон тумани Охта Тагоб маҳалласида жойлашган педагогика коллежида "Тинчлик ва хотиржамлик – энг бебаҳо олий неъмат!" мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Охта Тагоб, Кичик Тагоб, Катта Тагоб ва Бегобод маҳаллалари фаоллари, нуронийлар, имом-хатиблар, педагог устозлар, кенг жамоатчилик ва ёшлар вакиллари жам бўлган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Юнусжон Марксов иштирок этди. 

Учрашув аввалида сўз олган туман раҳбари бугун дунёнинг турли минтақаларида кечаётган мураккаб жараёнлар, нотинчлик ва беқарорлик бир вақтда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни қадрига етиш зарурлигини таъкидлаб, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ёт ғоялар таъсирларидан ҳимоя қилиш, ёшларни ўз қатъий қарашлари ва эътиқодига эга, маънавий баркамол этиб тарбиялашда барча бирдек масъул эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Ёши улуғ нуронийлар, имом-хатиблар тинчлиги йўқ инсон ҳеч қандай эзгу орзу истагини амалга ошира олмаслигини, тинчлиги йўқ жамиятнинг келажаги, тараққиёти бўлмаслигини ҳаётий мисоллар билан гапириб ўтишди.

Маҳалла фаоллари ва тегишли мутасаддиларга мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юзасидан кенг жамоатчилик ўртасида самарали тарғибот тадбирларини давом эттириш ҳақида кўрсатмалар берилди. 

Йиғилганлар “Тинчлик қадри” номли видеороликни томоша қилдилар.

Тадбир давомида педагогика коллежи жамоаси ва талабалар томонидан тайёрланган материаллар, қўл меҳнатлари ва ижодий ишлар, миллий таомлар кўргазмаси билан ҳам танишилди. 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида коллеж боғига яхши ниятлар билан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.