Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Яйпандаги “Нуронийлар маскани” билан танишди
2023-11-02 21:16:30 702
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Ўзбекистон туманига ташрифи давомида шу йили туман марказида янгидан фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” билан танишди.
1980 йилларда барпо этилиб, сўнгги вақтларда таъмирталаб аҳволга келиб қолган маскан шу йили “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан мукаммал таъмирланиб, Хотира ва қадрлаш куни арафасида фойдаланишга топширилди.
Хайрулло Бозоров ва вилоят сектор раҳбарлари бу ерда кексалар учун янгидан яратилган муносиб шароитларни кўздан кечирдилар. Оқсоқоллар билан суҳбатлашилди.
Масканда нуронийларнинг мазмунли дам олиб, вақтларини чоғ ўтказиши учун барча қулайликлар яратилган. Кутубхона, чойхона, маънавият, тиббиёт хоналари, спорт-соғломлаштириш зали замонавий жиҳозланган. Бино атрофида ҳам кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилиб, янги ва кўркам кўринишга эга мажмуа ташкил этилди.
Мулоқотларда пиру-бадавлатларнинг ибратли ҳаёт йўли, турли жабҳалардаги фидокорона фаолияти ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат, умрбоқий анъана ҳамда қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлаётганлиги ҳақида сўз борди.
Туман нуронийлари ҳам юртимиздаги тинчлик ҳамда осойишталикка шукрона айтиб, яратилаётган бундай қулайлик ва имкониятлар учун беҳад мамнунликларини изҳор этдилар.