Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга оид кўргазмали семинар ўтказилди

×

 2023-11-02 21:12:34    687

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида 2024 йил ҳосили учун пухта замин яратиш мақсадида кузги шудгорлашни сифатли ўтказиш, ерга-ер қўшиш, дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, секторлар, пахта-тўқимачилик кластери ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, сувчилар, қишлоқ хўжалигига масъул идора ва ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Вилоят раҳбари дастлаб дислокация манзилида жамланган ҳайдов техникаларининг мавсумга шайлигини кўздан кечирди. Механизаторлар ва операторлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Туманда 2024 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишлари жами 6 минг 525 гектар майдонда амалга оширилиши белгиланган. Шундан 4 минг 500 гектари пахта майдонларини ташкил этади. Кўзланган мақсадга эришиш учун ушбу муҳим агротехник тадбирга туманда алоҳида ҳозирлик кўрилди.

Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш учун 9 та отряд тузилиб, уларга 28 та юқори унумли ҳайдов техникалари бириктирилди.

Вилоят ҳокими семинар давомида келгуси йил режаларининг самараси бугунги ҳаракатга боғлиқлиги, агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил этишда барча имкониятларни ишга солиш кераклигини таъкидлади. Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 2024 йилги ҳосилга масъулият билан ёндашиш зарурлиги ва белгиланган агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, замонавий унумдорлиги юқори бўлган техникалардан фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этиш учун ҳар бир отрядни юқори унумли ҳайдов техникалари билан таъминлаш, механизаторларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароити яратиш, уларни доимий рағбатлантириб бориш лозимлиги таъкидланди.

Дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Ток ва тут кўчатларини, шунингдек, тўқсонбости усулида экин экиш кўламини янада кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Семинар давомида илғор ишчи ва механизаторларга пул мукофотлари ҳамда совғалар топширилди.