Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Обод қишлоқ" маҳалласида аҳоли муаммолари хонадонбай ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
2023-10-31 19:27:19 569
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, фуқароларнинг мурожаат ва муаммолари ечимини топиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганиш жараёнлари олиб борилмоқда.
Аҳоли билан мулоқотнинг самарали тизими асосида ана шундай ўрганишлар бугундан тумандаги “Обод қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида бошланди.
Шу мақсадда, дастлаб ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ижрога қаратиш бўйича тузилган ишчи гуруҳларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Фозилов иштирок этди.
Йиғилишда туман ҳокими томонидан маҳалладаги мавжуд ҳар бир хонадонда тегишлича ўрганишлар ўтказилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва таклифларни аниқлаш, уларни ҳал этиш чораларини белгилаш ҳамда ижрога йўналтириш топширилди. Бунда аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ҳам ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан алоҳида ишлашга жиддий эътибор қаратиш таъкидлаб ўтилди.
Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича мутасаддилар ва маҳалла фаолларига аниқ вазифалар топширилди.
Маҳалладаги жами 687 та хонадон жойлашган 10 дан зиёд кўчаларга бириктирилган ишчи гуруҳларга вазифалар тақсимоти белгилаб берилди. Икки кун давомида ўтказиладиган ўрганишлар мобайнида мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш чораларини кўриш, ечими учун муддат ва маблағ талаб этадиган масалаларни эса умумлаштирган ҳолда якунда тузиладиган чора-тадбирлар режасига киритиш белгиланди.
Шундан сўнг, туман ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар, маҳалла фаоллари иштирокида бир қатор кўча ва аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик субъектларида ўрганишлар олиб борилди. Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишилди. Қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, коммунал ва даволаниш каби қатор аниқланган масалалар ечими юзасидан аниқ чоралар белгиланди.
Ўрганишлар давомида маҳалла масъулларига ҳудудда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини кўпайтириш, бўш турган объектлардан унумли фойдаланиш, хонадонларда томорқалардан унумли фойдаланишни кенг тарғиб этиш ва ташкил этиш юзасидан ҳам зарурий кўрсатмалар берилди.
Маҳаллада хонадонбай ўрганишлар давом этмоқда.