Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2023-10-31 09:23:47    504

PDF yuklash
Chop etish


Телеграм ижтимоий тармоғидаги “Кушербаевга мурожаат” каналида Ўзбекистон тумани Намуна МФЙ, Тараққиёт кўчасида яшовчи Дониёр Исаковнинг мурожаати эълон қилинди.

Унда мурожаатчи Ўзбекистон туманидаги "4к-926" автомобил йўлидаги бетон кўприкни кенгайтириб, икки ёнидан пиёдалар йўлакчасини олиб ўтиш ва уни якунига етказишда амалий ёрдам сўраган.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мазкур мурожаат ва ушбу кўприкка оид мавжуд ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Унитар корхона тасарруфидаги 4 К-926 “Яйпан-ш – Яйпан т-й бекати - Абдусамад-қ - Тошкент-Ўш”автомобил йўлининг 3 км қисмида жойлашган Катта Фарғона каналининг устидан ўтган мазкур кўприкнинг қатнов қисми 6,6 метрни, пиёдалар ўтиш жойи эса 0,85 метрни ташкил этади.

Мурожаатчининг айни мазмундаги аввалги таклифи асосида ушбу кўприкни таъмирлаш юзасидан Фарғона вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси томонидан республика автомобиль йўллари қўмитасига тегишли хат юборилиб, автомобиль йўллари қўмитаси томонидан ушбу масала Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати йиғилиши кун тартибига киритилишига амалий ёрдам берилиши ҳақида маълум қилинган.

Автомобил йўллари ташкилотининг юқори турувчи муассасалари томонидан кўрилаётган амалий чоралар давомида тегишли тартибда мазкур кўприкни таъмирлашга маблағ ажратилиши натижасида ушбу масала албатта ўз ижобий ечимини топади.