Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 217 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди

×

 2023-10-30 16:05:05    594

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳи тузилди. 

Бугун эрта тонгдан айни йўналиш бўйича бириктирилган ташкилот ва муассасалар вакилларидан ташкил топган ана шу ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари ва вилоятдан туманга бириктирилган мутасаддилар иштирок этдилар.

Туман раҳбари томонидан аҳоли осойишталиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш, мавсумни беталофат ўтказишга қаратилган режали чора-тадбирлардан келиб чиқиб, ўтган йили дуч келинган баъзи муаммолар бўйича ҳозирдан назоратни кучайтириш, эскирган электр тармоқларини янгилаш, аҳоли томонидан газ, сув, кўмир таъминотидаги келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш, бу бўйича ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйлардаги ҳолатларни яхшилашга ҳам асосий эътиборни қаратиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Туман ишчи гуруҳи билан биргаликда, ҳар бир секторлар кесимида ташкилланган ишчи гуруҳларга ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилиб, уларни ўз вақтида бажаришда шахсий масъулликни ошириш бўйича уқтириб ўтилди. 

Йиғилиш давомида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жойларда дарахт экиш ишларини ҳам самарали ташкил этиш топширилди.