Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Ёш китобхон" танловининг Ўзбекистон туман босқичи бўлиб ўтди

×

 2023-10-28 14:53:29    532

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ёшлари айни кунларда давом этаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумида фаол иштирок этиб, санъат ва маданият, спорт, китобхонлик ва интеллектуал баҳсларда ўз иқтидор, имконият ҳамда билимларини намойиш этмоқдалар.

Лойиҳа доирасида ташкилланган “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи ҳам сермазмун ўтди. Унда китобсевар ёшлар 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифаларидаги беллашувларда ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Якунда, қайд этилган ёш тоифалари бўйича ғолибликни қўлга киритган Махзуна Иқболжонова (Даштчўлпон маҳалласи), Махмудахон Саминжонова (Яйпан гузар маҳалласи) ва Мадинабону Нематова (Хайдаробод маҳалласи) танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди. 

Китобхонлик ривожига ҳисса қўшаётган танловнинг туман босқичи барча ғолиб ва фаол иштирокчиларига Ёшлар ишлари агентлигининг диплом, йўлланма ва эсдалик совғалари топширилди.