Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-10-27 17:19:55    681

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги етмиш тўртинчи сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Дастлаб, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори асосида 2023 йил 3-чораги давомида ҳудудларда амалга оширилган ишлар юзасидан 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. 

Шундан сўнг туманда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ички ишлар органлари томонидан 2023 йилнинг 3-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жиноятчиликни жиловлар бўйича келгусида кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев маълумот берди.

Туманда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан адлия органи томонидан 2023 йилнинг 3-чораги давомида амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида туман Адлия бўлими бошлиғи Шукурулохон Тиллаев ҳисоботидан келиб чиқиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Сессия ишида Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси Иброхимжон Турсунов ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси Элёржон Исмоиловлар ҳам 2023 йилнинг 3-чораги давомида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ўз ҳисоботларини тақдим этдилар. 

Ҳар бир кўрилган масала юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.