Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 126 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги Агробанкда банк ходими иштирокисиз хизмат кўрсатадиган "Smart Office" ишга тушди

×

 2023-10-27 16:29:51    525

PDF yuklash
Chop etish


Акциядорлик тижорат “Агробанк” Ўзбекистон филиалида банк ходими иштирокисиз мижозга хизмат кўрсатувчи “Smart Office” иш бошлади.

Шу муносабат билан бугунги очилиш тадбирида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, банк ходимлари ва мижозлари, аҳоли вакиллари иштирок этди.

Қайд этилишича, Агробанк томонидан чакана хизматлар кўрсатишда инсон омили иштирок этмайдиган уникал ечим - "Smart Office" 24/7 режимида фаолият юритади.

Меҳмонлар ақлли шахобчанинг афзалликлари билан яқиндан танишдилар.

Бу ерда барча турдаги банк операциялари автоматлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатади. Офисда жами 6 турдаги ақлли қурилмалар орқали турли банк хизматларини осонгина бажариш мумкинлиги маълум қилинди. 

Хусусан, шохобчага картомат, автоматлаштирилган депозит машина (АДМ), банкомат, инфокиоска ва “Touchscrean” (сенсорли экран) қурилмалари жойлаштирилган.