Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 244 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Яшил макон” майдонлари кенгаймоқда

×

 2023-10-27 13:13:49    435

PDF yuklash
Chop etish


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида Ўзбекистон туманида 371 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахтлар, бута кўчатлари экиш белгиланган.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг қулочи бугун туманда янада кенгаймоқда.

Бугун Яйпан шаҳар “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умуммиллий лойиҳа доирасидаги кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

Кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, хайрли ташаббусни туман ҳудудларида кенг тадбиқ этишга қаратилган хайрли тадбирда туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, муассаса ва ташкилотлар мутасаддилари, маҳаллалар фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад атроф-муҳит софлигини яхшилаш, жойларда яшил майдонларни кўпайтириш эканини таъкидлади. Туман миқёсида, хусусан, марказий ва ички кўчалар, муассасалар, маҳаллаларда дарахт кўчатлари экиш, яшил замин яратиш, бунда фуқароларнинг ҳам фаоллигини ошириш ҳақида сўз борди.  

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан кўчат экиш ишлари олиб борилди. Кўпчиликнинг фаоллиги ва ташаббуси билан 3 гектарли масканга манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди.  

Тадбирлар туман маҳалла ва масканлари бўйлаб давом этмоқда.