Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 222 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилди

×

 2023-10-25 20:15:13    465

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун тумандаги ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самардорлиги билан танишди.

Маълумки, айни тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 апрел кунги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкилланмоқда.  

Қарорга мувофиқ 2023-2026 йилларда Республика ҳудудида фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлаш давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокида босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган.

Туман раҳбари соҳа мутасаддилари билан биргаликда бу борада туманда бажарилаётган ишлар кўлами, уларнинг натижа ва самарадорлигини яна бир бор кўздан кечирди. 

Туман ҳокимлиги ва хусусий шерик “Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ ўртасида тузилган битим лойиҳаси асосида хусусий шерик томонидан тумандаги 150 дан зиёд муассасаларда иситиш, уларга сифатли ва “ақлли” қозонлар ўрнатиш, енгил типдаги қозонхоналарни қуриш тадбирлари жадаллик билан давом этмоқда.

Белгиланган вазифалар туман тиббиёт бирлашмасида бажарилган ишлар мисолида бевосита жойида ўрганилди. 

Қайд этилишича, биргина марказий шифохонанинг ўзидаги мавжуд 34 та иситиш қозонларининг 23 таси янги ва замонавийсига алиштирилиб, 11 таси модернизация қилинган. Мавжуд даволаш бўлимларига қўшимча равишда 40 дан зиёд янги иситиш радиаторлари ўрнатилди.

Туман ҳокими мутасаддилар билан мулоқотда масканларда иситиш синовлари жараёнларини ташкил этиш, бажарилаётган ишлар сифатига эътибор қаратиш ва белгиланган барча вазифаларни туман миқёсида тўлиқ якунига етказиш юзасидан аниқ вазифалар топширди. 

Шунингдек, ўрганишлар давомида туман марказий шифохонаси ҳудудида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан йўл қўйилаётган баъзи камчиликлар туман раҳбари томонидан танқид остига олинди. Маскан ва унинг атроф ҳудудини обод тутиш, бу ерга кириб чиқувчи автомашиналар қатновини тартибга солиш, аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда тўлиқ бартараф этиш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.