Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман маркази янада обод бўлади
2023-10-25 20:01:38 454
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун тегишли мутасаддилар билан биргаликда туман марказидаги ҳудудда бўлиб, ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишди.
Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда бир қатор ташкилотлар жойлашган уч қаватли бино олдидаги майдон ва унга туташ ҳудудларни обод этиш, хусусан масканда композицияли мажмуа, ландшафтлар ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан икки йил аввал айни масканда бошланган ободонлаштириш-бунёдкорлик тадбирлари янада кенгайтирилиши қайд этилди.
Ўрганишлар давомида туман ҳокими қайд этилган бинода жойлашаётган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ўзбекистон туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида амалга оширилаётган таъмирлаш, пардозлаш ва жиҳозлаш ишларининг бориши билан ҳам яқиндан танишди. Бу ерга ташриф буюрувчилар ва марказ ходимларига ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш бўйича мутасаддиларга зарурий топшириқлар юклатилди.