Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

×

 2023-10-23 11:54:59    746

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги "Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги, адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан ЖПКга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, ҳозирда амалда бўлган ЖПК нинг 4974-моддасига кўра апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Киритилаётган ўзгартиришлар билан ушбу муддат 10 суткага ўзгартирилмоқда.

Ҳозирда амалда бўлган қонунчилик бўйича кассация шикоятлари Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади. Иш кассация тартибида кўрилиши учун апелляция инстанциясида кўрилган бўлиши шарт. Апелляция шикояти бериш муддати узрли сабабсиз ўтказиб юборилгач берилган апелляция шикоятлари оқибатсиз қолдирилади.

Киритилаётган ўзгартиришлар билан шу каби ҳолатлар бартараф этилмоқда. Апелляция шикояти бериш муддатини ўтказиб юборган шахслар биринчи инстанция судининг апелляция инстанциясида кўрилмаган ва қонуний кучга кирган ҳукмлари ва ажримлари устидан кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида биринчи инстанцияда кўрилган ҳамда апелляция инстанциясида кўрилмаган ишлар бўйича берилган шикоят (протест) лар Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан кассация инстанциясида кўриб чиқилади.

Жиноят-процессуал кодексига апелляция ва кассация инстанциясидан кейинги юқори инстанция сифатида тафтиш тартибида иш юритиш тушунчаси киритилмоқда. Ҳозирда амалда бўлган қонунчиликда бундай тушунча мавжуд эмас. Эндиликда апелляция ва кассация инстанциясида чиқарилган суд ҳукми ёки ажримидан норози бўлган шахслар тафтиш тартибида шикоят (протест) беришга ҳақли бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида жиноят ишлари буйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар буйича апелляция ва кассация инстанциясида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари кўриб чиқилади.

Ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқилишида прокурор ва адвокат иштирок этиши шарт.

Яна бир янгилик шундан иборатки, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари буйича судлов хайъати томонидан тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлар, ажримлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида такроран кўриб чиқилиши мумкин.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида ишларни тафтиш тартибида такроран кўрилиши жиноят ишларини кўришда суднинг энг юқори инстанцияси сифатида белгиланмоқда. Ҳозирда Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ишларни такроран кассация инстанциясида кўрилиши суд тизимида ишларни кўришда энг юқори инстанция ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақли эканлиги белгиланди.

ЖПК га қўшимча сифатида киритилаётган 483-моддасига кўра жиноят ишини апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд қарор қабул қилиш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан текширилган далилларни ҳам, ишни кўришда апелляция, кассация инстанцияси ёки тегишли тафтиш инстанцияси судига тарафлар томонидан тақдим этилган ёки улар томонидан талаб қилиб олинган ва текширилган, эътиборга олинадиган янги далилларни ҳам текширади.

Агар қуйи инстанция суди томонидан суд терговининг тўлиқ эмаслигига ёки бир ёқламалигига ёки процессуал бузилишларга йўл қўйилган бўлса, апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида жиноят ишини кўриб чиқаётган суд тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш, процессуал бузилишларни бартараф этиш чораларини кўради.

Ҳозирда фақатгина апелляция инстанциясида шу каби ваколатлар мавжуд бўлиб, кассация инстанцияси суди кассация шикояти, протести бўйича ишдаги мавжуд материалларга кўра биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари томонидан Жиноят кодекси нормалари тўғри қўлланилганлигини ҳамда ушбу Кодекс нормаларига риоя этилганлигини текширади.

Юқоридаги ўзгартиришлар 2024 йил 1 январдан кучга киради.

Иброхимжон Турсунов
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси