Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 216 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Теримчилар меҳнати муносиб рағбатлантирилди

×

 2023-10-18 21:16:09    403

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Хондамир Азизбек Муборак” фермер хўжалиги пахтакорлари жорий мавсум учун 27,2 гектар майдонга чигитнинг серҳосил навини қадаган эди. Ғўза белгиланган агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди.

Хўжаликнинг илғор миришкорлари ва теримчилар сайъи-ҳаракати билан 107 тонна пахта ҳомашёсини тайёрлаш режаси ортиғи билан уддаланиб, бугунгача 125 тоннадан зиёд “оқ олтин” хирмони уюлди. Шундай бўлсада, далада хали ҳосил мўл бўлганлиги боис уни нес-нобуд қилмасдан, моддий манфаатдорликни ошириш мақсадида хўжаликда йиғим-териб ишлари қизғин давом этмоқда.  

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев айни хўжалик дала майдонларида бўлиб унинг аъзолари ва теримчилар ҳолидан хабар олди. 

Эришилган ютуқ билан барча фаолларни қутлаган туман раҳбари теримчиларнинг ҳалол ва баракали меҳнатларига куч-ғайрат тилаб, барчага миннатдорлик билдирди. 

Энг илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.