Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 190 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Дўстлик” маҳалласида ёшлар учун замонавий шароитларга эга спорт мажмуаси бунёд этилмоқда

×

 2023-10-16 17:52:53    585

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ташаббусли бюджет” дастури асосида замонавий спорт мажмуаси қад ростламоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу манзилда бўлиб, икки қаватли мажмуанинг қурилиш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.

Маҳалладаги 55-умумтаълим мактаби балансида бўлган 80 сотихли бўш турган ер майдонида ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун етарли шарт-шароитлар яратишдек хайрли ишлар ҳудуд фаоллари томонидан аввалроқ бошланган эди. “Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги биринчи мавсумида эса айни эзгу мақсад йўлидаги тадбирларни такомиллаштириш юзасидан илгари сурилган таклиф энг кўп овозлардан тўплади. Натижада мазкур лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Масканда айни кунларда намунавий лойиҳага кўра бир қатор спорт турлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлган 2 қаватли замонавий спорт мажмуаси бунёд этилмоқда. Шунингдек, бу ерда волейбол майдончасини бунёд этиш ҳамда мавжуд футбол майдони таъмирлаш, хусусан янги суъний қопламали чим ётқизиш ишлари белгиланган. Қурилиш-бунёдкорлик ишлари “Қўқон бинокор” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда. 

Туман ҳокими қурувчи ташкилот мутасаддилари билан суҳбатда жараёнларни юқори сифат билан давом эттириб, муддатидан кечиктирмасдан фойдаланишга топшириш чораларини кўриш юзасидан ўз кўрсатмаларини бериб ўтди. Маҳалла фаоллари билан эса манзилда айни йўналишда бажариладиган навбатдаги қўшимча лойиҳалар муҳокама қилиниб, аниқ ва эзгу режалар билан танишилди. Ҳудудни обод тутиш, бу жойни маҳалла ёшларининг чинакам севимли масканларидан бирига айлантириш юзасидан фаолларга зарурий тавсиялар берилди.