Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 243 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Кичик Оқмачит” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

×

 2023-10-13 21:52:16    725

PDF yuklash
Chop etish


Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Ўзбекистон туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг ҳудудлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бугун “Кичик Оқмачит” маҳалла фукаролар йиғинида ўтказилди.

Туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари жалб этилган сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бу галги сайёр қабулда ҳам маҳалла аҳли билан биргаликда туманнинг бошқа ҳудудларидан ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва шикоятларини туман ҳокимига тўғридан-тўғри баён қилдилар.

Қабул давомида ишга жойлашиш, уй-жой таъмири, тадбиркорлик ва деҳқончиликни ривожлантириш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, моддий ёрдам ва кадастр каби масалаларга оид йигирмага яқин мурожаатлар кўриб чиқилди. 

Мурожаатларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, ижроси учун вақт ва маблағ талаб этиладиган масалалар бўйича жавобгар масъуллар ҳамда ижро муддатлари белгиланди. Низоли масалалар юзасидан ҳам ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қабулдан сўнг, унда кўтарилган баъзи масалалар мутасаддилар иштирокида бевосита жойига чиқиб ҳам ўрганилди. Мавжуд масалалар ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.