Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 235 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Йил аёли” миллий танловининг Ўзбекистон туман босқичи ўтказилди

×

 2023-10-11 22:27:06    647

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Яйпан шаҳридаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Йил аёли" республика миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан ўтказилмоқда.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбир очилишида сўз олган туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсақова ва бошқалар томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, қатор лойиҳа ва танловлар ўтказилаётганлиги таъкидланди.

Танлов иштирокчилари, турли соҳаларда фаолият олиб бораётган фаол тумандош аёлларимиз миллий танловнинг тасдиқланган низомига кўра 3 та: таништирув, фаолияти ҳақида қисқа ролик ҳамда савол-жавоб шартлари асосида беллашди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг чиқиши холисона баҳолаб борилди.

11 та номинация бўйича ўз билим, иқтидор ва истеъдодларини намойиш этган фаол аёллар якунда танлов ҳакамларининг хулоса ва тавсиялари асосида кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Турли номинациялар соҳибаларига ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширди.