Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла”: Шакарободда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

×

 2023-10-04 19:54:17    200

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон тумани “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида ички имкониятлар ҳисобидан “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосидаги кенг кўламдаги ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур ҳудудда бўлиб, белгиланган ободонлаштириш-бунёдкорлик тадбирларининг бориши билан танишди.

Маҳалладаги мавжуд 14 та кўча ҳамда ундаги 520 та хонадонни ҳар томонлама обод этиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, Бунёдкор кўчасидаги йўл четлари, лотокларни тартибга солиш, бетонлаштириш борасидаги амалий ишлар маҳалладаги бошқа кўчаларда ҳам бажарилиши кўзда тутилган. Ҳудуддаги 9 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш хонадонлари ҳомийлик ва ҳашар йўли билан таъмирлаб берилмоқда. Тиббиёт муассасалари, 34-давлат мактабгача таълим ташкилоти каби ижтимоий соҳа объектларида ҳам таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Маҳалланинг ҳар бир кўчаларига алоҳида кириш қисмлари (арка) ва Яйпан шаҳридан Шакаробод маҳалласига кириш қисмида катта арка ўрнатиш белгиланган. 

Ариқ ва зовурларни тозалаш, дарахтларни буташ, яшил майдонларни кенгайтириш, хонадонларни нафақат ташқи томони, балки ички қисмларини ҳам обод ва кўркам кўринишга келтириш юзасидан аниқ чоралар белгиланиб, бу юзасидан амалий жараёнлар давом этмоқда. 

Эътиборлиси, маҳаллада кунлик штаб ташкилланган бўлиб, ҳудуд аҳлини турли масалаларда қийнаб келаётган мурожаатларини қабул қилиш ва уларни ҳал этиш чоралари ҳам кўриб бориляпти.

Соҳа мутасаддилари ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳудуд бўйлаб пиёда юрилар экан туман раҳбари белгиланган барча ободлик ишларини сифатли ва муддатидан кечиктирмасдан бажариш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга навбатдаги аниқ вазифаларни топширди.