Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар инсон қадрига қаратилган

×

 2023-10-04 19:48:38    176

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида суд-ҳуқуқ тизимидаги янги ислоҳотлар ва амалий натижалар мавзусига бағишланган очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди. 

Туман ҳокимлиги ҳамда 2-сонли касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган учрашувларда Тошкент давлат юридик университети профессори Шерзод Жўраев, Фарғона вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Вахобжон Сиддиқов, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ички ишлар ва адлия бўлимлари мутасаддилари, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раислари, аҳоли ва ёшлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этди.

Очиқ мулоқотларда юртимизда одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар самарадорлиги, ҳудудларда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган вазифалар ижроси, нотинч ёки ажрим ёқасига келиб қолган оилалардаги муаммо ва низоларни бартараф этишда масъулларни ўрни каби муҳим масалалар ҳақида сўз борди. 

Бугун мамлакатимизда ёшларга берилаётган кенг кўламли эътибор ва имкониятлар ҳамда улардан унумли фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари-қонун ҳимоясида эканлиги ҳақида алоҳида таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволлари билан маърузачиларга мурожаат қилиб, батафсил жавоблар олишди.