Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг 1 октябрь–Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги

×

 2023-09-30 17:33:23    347

PDF yuklash
Chop etish


Азиз устозлар! Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!

Сиз азизларни, устоз деган улуғ номни шарафлаб келаётган касб эгаларини умумхалқ байрами - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бугунги қутлуғ айёмда биринчи навбатда кўз ўнгимизда қадрдон мактабимиз, бизга ҳарф ўргатиб, эзгуликдан сабоқ берган меҳрибон муаллимларимиз намоён бўлади. Барчамиз учун ибрат мактаби, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган, Сиз каби азиз ва мўътабар зотлар шаънига энг гўзал сўзларимиз, эзгу тилакларимизни ҳар қанча изҳор этсак арзийди.

Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, олийжаноб ва масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар ҳамиша ёр бўлишини истаб, хонадонларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Сизларга чуқур эҳтиром билан,

Шерзоджон Юлдашев, 

Ўзбекистон тумани ҳокими