Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юксак эътироф ва мукофот муборак бўлсин!

×

 2023-09-30 15:20:46    209

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. 

Фармонга мувофиқ мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар самарасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнларига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчи ва талаба ёшларга илм-фан асослари, замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган етук ва баркамол авлодни шакллантириш йўлидаги катта хизматлари, фарзандларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа фидоийлари юксак эътирофлар билан мукофотланди.

Қувонарлиси, ана шундай эътирофга сазовор бўлганлар қаторида Ўзбекистон туманидаги «Янги умид ва ишонч» оилавий болалар уйи раҳбари Мадраҳимова Дилдора Мирзаакбаровна ҳам «Соғлом турмуш» медали билан тақдирланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги жонкуяр ва фидоий инсон Дилдора Мадраҳимовани юксак эътироф билан самимий қутлаб, оилавий бахту-саодат, келгуси ишларида улкан зафарлар тилайди.