Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пресс-тур ва матбуот анжумани: ОАВ вакиллари Ўзбекистон туманидаги ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

×

 2023-09-29 19:54:18    194

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларини хабардор қилиш мақсадида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумки, жорий йилнинг 10 апрел кунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, 2023-2026 йилларда республика ҳудудида фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлаш давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокида босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Айни қарор асосида туман марказий шифохонасида бажарилаётган тадбирлар мисолида ОАВ вакиллари хабардор қилинди.

Хусусан, пресс тур иштирокчилар тиббиёт муассасасининг кўплаб бўлимларида бўлиб мазкур жараёнлар билан танишдилар.

Туман ҳокимлиги ва хусусий шерик “Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ ўртасида тузилган битим лойиҳаси асосида хусусий шерик томонидан тумандаги 150 дан зиёд муассасаларда иситиш, уларга сифатли ва “ақлли” қозонлар ўрнатиш, енгил типдаги қозонхоналарни қуриш тадбирлари бажарилмоқда. Айни кунларда корхонанинг 20 дан зиёд бригадалари таркибида 130 нафардан ортиқ ишчи-мутахассислар тумандаги ижтимоий соҳа муассасаларида шу мақсадда хизмат олиб бормоқда. Тумандаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсуми давомида кўмир заҳираси билан таъминлаш мақсадида тадбиркор томонидан 7 минг 400 тоннадан зиёд сифатли кўмир жамғарилиши белгиланган бўлиб, шу кунгача 6 минг тоннадан зиёд кўмир маҳсулотлари хусусий шерикнинг махсус омборига келтирилди. Корхона томонидан кўмир маҳсулоти заҳирасини пешма-пеш жамғариш ишлари давом этмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида биргина марказий шифохонанинг ўзидаги мавжуд 34 та истиш қозонларининг 23 таси янги ва замонавийсига алиштирилиб, 11 таси модернизация қилинди. Мавжуд даволаш бўлимларига қўшимча равишда 40 дан зиёд янги истиш радиаторлари ўрнатилди. Тиббиёт бирлашмасига қарашли бошқа масканлар, хусусан бирламчи тиббиёт муассасаларида ҳам шунга оид жараёнлар давом этмоқда.

Тадбир доирасида туман ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шерзодбек Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкилланди. Ҳоким ўринбосари Президентимиз қарори асосида туман миқёсида амалга оширилаётган ишлар ҳақида журналистларга батафсил маълумот бериб, уларнинг мавзуга доир саволларига жавоб берди.