Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳоли билан мулоқот: туман ҳокимининг маҳалладаги сайёр қабулида фуқароларнинг ўттиздан зиёд мурожаатларига ечим изланди

×

 2023-09-29 14:45:10    235

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоли масалаларига ечим топиш мақсадида бугун Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

“Шакаробод” маҳалласида ташкилланган сайёр қабулда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Фозилов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли, ечимини кутиб турган бандликни таъминлаш, соғлиқни тиклаш, уй-жой таъмири, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, моддий ёрдам ва банк кредити каби каби ўттиздан ортиқ масалалар билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. 

Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси учун муддат талаб этадиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг белгиланган манзилларда ўрганишлар ўтказилишига киришилди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, тегишлича назоратга олинди.