Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шакаробод янада обод бўлади
2023-09-29 14:40:45 179
Ўзбекистон тумани “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосидаги кенг кўламдаги ободонлаштириш-бунёдкорлик ишларига киришилди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан ҳудудларда танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ана шундай хайрли ташаббусни туманнинг “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғини манзилларида амалда тадбиқ этиш тадбирлари бошланди.
Шу муносабат билан бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Фозилов, тегишли соҳавий ташкилотлар, маҳалладаги “бешлик” вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда ҳудуд фаоллари иштирокида ўтказилган учрашувида ҳудудда бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Мавжуд 14 та кўчада 520 та хонадон жойлашган маҳалла ўрамида амалга ошириладиган ҳар бир вазифалар келишиб олинди. Хусусан, маҳалла марказидаги чорраҳага светофор ўрнатиш, йўллар ва ариқларни таъмирлаш, дарахтларни тартибга келтириш, ижтимоий соҳа объектлари, савдо шаҳобчалари ва аҳоли хонадонларини обод этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бунда бириктирилган соҳавий ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳар бир хонадонга кириб бориб, аҳоли вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш, эҳтиёжманд ва оғир турмуш шароитида яшовчи хонадонларда хонадонларга ҳар томонлама кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилиши қайд этилди.
Ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишларга старт берилди.