Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сизга таъзим, сизга эҳтиром азиз устозлар! (челленж)

×

 2023-09-29 14:34:29    195

PDF yuklash
Chop etish


Илм бебаҳо бойлик, уни эгаллаш осон иш эмас. Уламолар илм олишни игна билан қудуқ қазишга ўхшатишган. Инсон шундай бебаҳо хазинанинг соҳиби бўлишида устознинг ўрни беқиёс. Устозлар ҳақида гап борганда ҳазрат Алишер Навоийнинг бу байтларидан ошириб бир сўз айтмоқ мушкулдир:

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

Шундай экан ўқувчи ёшлар, талабалар ва барчамиз устозларни қадрлаб, доимо уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишимиз лозим. Барча одобларга риоя қилган шогирд ҳақиқий маънода устозларини ҳурмат қилган бўлади ва олаётган илму ҳунари самарали бўлиб, вужудига сингади ва келажакда манфаатли бўлади.

1 октябрь–Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида #Aziz_Ustozim_Sizdan_bir_umr_minnatdorman челленжи ташкилланди.