Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пахтазорда иш қизғин, илғор теримчилар эса муносиб рағбатлантирилмоқда
2023-09-28 22:23:45 192
Хабар берилганидек жорий йилда Ўзбекистон туманида жами 4 минг 400 гектар ерда ғўза парваришланди. Туманда бевосита пахтачиликка ихтисослашган 162 та фермер хўжалиги ва пахта-тўқимачилик кластери томонидан агротехник тадбирлар талаб даражасида олиб борилди. Мутахассислар мўлжалига кўра мавсумда етиштириладиган ва қайта ишлашга йўналтириладиган ялпи хирмон салмоғи ҳам 16 минг тоннадан оширилиши белгиланган.
Айни кунларда туман пахтазорларида йиғим-терими мавсуми авж паллага кирган. Миришкор пахтакорлар томонидан минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олишда фермер аъзолари, кўнгилли ҳашарчилар яқиндан кўмакчи бўлишмоқда. Бу билан эса албатта, моддий манфаатдорликка ҳам эришилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Улуғбек Фозилов ҳамроҳлигида “Қўчқорали Абдуваҳоб ўғли” фермер хўжалиги дала майдонларида бўлиб, йиғим-терим жараёнлари билан танишди ва теримчилар билан суҳбатлашди.
Сектор раҳбарлари теримчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, терим жараёнларида жонбозлик кўрсатаётган илғор ҳашарчиларга эсдалик совғаларини топширдилар.
“Ғаниобод” ММТП ҳудудида жойлашган, Қўчқорали Усмонов раҳбарлик қилаётган айни хўжаликнинг 42,7 гектар майдонида пахтанинг “Андижон 35” нави етиштирилган. Хўжалик миришкорлари кўнгилли теримчилар кўмагида мавсум давомида 190 тоннадан зиёд “оқ олтин” хирмонини яратишга астойдил бел боғлашган.
Шу куни хўжаликка қарашли яна 20 гектарли контурда парваришланган пахта ҳосили кўздан кечирилди. Қайд этилишича, бу майдондаги пахта ҳомашёси ҳам тажрибадан ўтказилган илғор ва самарали усулда етиштирилиб, ундан юқори ҳосилдорликка эришиш кўзда тутилган.