Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сочтепадаги мактаб ҳам ташаббус самарасида янгидан чирой очди
2023-09-28 22:22:29 172
Ўзбекистон тумани “Сочтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 47-умумтаълим мактаби ҳам “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирланди.
Замонавий қиёфа касб этган мактаб бино-иншоатлари 1 октябрь–Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида катта тантана билан фойдаланишга топширилди.
Шу боисдан ўтказилган тантанали маросимда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев, мутасадди ташкилот вакиллари, устоз-мураббийлар, ота-оналар, маҳалла жамоатчилиги ва ёшлар иштирок этди.
Маросимда сўз олган туман раҳбари мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини, барча сочтепаликларни янги ва замонавий қиёфага эга бўлган ушбу таълим даргоҳи билан табриклаб, бу маскандан буюк инсонлар етишиб чиқишига тилак билдирди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда халқ таълими тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва унинг самараси, “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти ҳақида аниқ мисоллар билан тўхталинди. Яқинлашиб келаётган азиз байрамлардан бири 1 октябрь–Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан барча устозларни қутлаган туман ҳокими, қурувчи-бунёдкорларнинг самарали меҳнатларини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йил биринчи мавсуми доирасида билим масканини мукаммал таъмирлашга оид илгари сурилган таклиф ҳам тўрт мингтадан зиёд овоз тўплади. Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида ушбу ташаббусни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 190 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
1991 йилда барпо этилган таълим даргоҳида бажарилган қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ишлари самарасида бу ерда таҳсил оладиган 600 нафардан зиёд ўқувчи ёшларга кўплаб қулайлик ва замонавий шароитлар яратилди.