Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус натижасида мукаммал таъмирланиб, тубдан янгича қиёфага эга бўлган яна бир билим маскани биноси фойдаланишга топширилди

×

 2023-09-28 22:21:09    176

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жорий йилда ўтказилган "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг биринчи босқичида 43 та таклиф энг кўп овоз тўплаб, ғолиб бўлди. Лойиҳа доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари натижасида ушбу маскан ва манзиллар замонавий кўринишга келтирилиб, туман аҳли ихтиёрига топширилмоқда. 

“Хайдаробод” маҳалласидаги 46-умумтаълим мактаби ҳам айни дастур доирасида мукаммал таъмирланиб, катта тантана билан фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган бугунги очилиш тадбирида туман сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, мактаб жамоаси ва маҳалла аҳли вакиллари иштирок этди.

1977 йилда бунёд этилган билим масканида 1,2 млрд сўм маблағ эвазига бажарилган кенг кўламдаги таъмирлаш-ободонлаштириш ишларидан сўнг унда таҳсил олувчи 300 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар ва уларнинг жонкуяр мураббийлари учун муносиб шароитлар яратилди.

Батафсил: видео