Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маданият бўлими биносида содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди
2023-09-27 18:47:13 187
Кеча, 26 сентябр куни Ўзбекистон тумани Яйпан гузар маҳалласида жойлашган туман маданият бўлими биносида ёнғин содир бўлган. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тақдим этилган расмий маълумотга кўра мазкур ёнғин ҳақида фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 11:34 да хабар тушган. Бўлимнинг смена шахсий таркиби-ёнғин-қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғин қисқа муддатда тўлиқ бартараф этилган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар бугун ушбу масканда бўлиб, ёнғиндан зарар кўрган ҳолат атрофлича ўрганилди.
Фавқулодда вазиятлар бўлими маълумотига кўра, ёнғинда “Марказий маданият маркази” биносининг том қисми ҳамда 2 та хонадан иборат жами 80 метр квадрат қисми ёниб зарар кўрган. Унинг келиб чиқишига эса бирламчи маълумотга кўра электр қурилмаларидаги қисқа туташув ҳодисаси сабаб бўлган. Ёнғин натижасида ҳеч бир фуқаро ва ишчи-ходимларга зарар етмаган, жабрланганлар йўқ.
Вазиятни янада батафсил ўрганиш мақсадида ёнғин сабаблари ва етказилган зарар кўлами тегишли тартибда аниқлаштирилмоқда.
Мутасаддилар иштирокида муассаса биносининг ёнғиндан зарар кўрган қисмини қисқа муддатларда таъмирлаш-тиклаш, унинг оқибатларини бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.
Бу борада туман раҳбари тегишли мутасаддиларга энг мақбул таклифлар асосидаги белгиланган вазифаларни ижрога қаратиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берди.