Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Теримчилар ҳолидан мунтазам равишда хабар олинмоқда

×

 2023-09-22 11:00:47    186

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани пахта далаларида йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Пахта далаларида барча агротехник тадбирлар тизимли амалга оширилиб, ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли ва янги истиқболли навли ғўза ниҳоллари парваришланди.

Юртимиз хирмонига 16 минг тоннадан ортиқ “оқ олтин” етказиб бериш йўлида ташкил этилган 100 та терим отряди аъзолари томонидан йиғим-терим қизғин олиб борилмоқда.

Бу борада, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, кўнгилли теримчилар ҳамда фермер хўжаликларининг ишчилари пахта ҳосилини териб олишда фаол иштирок этмоқдалар.

Туман сектор раҳбарлари ҳам мунтазам равишда терим жараёнларининг бориши билан танишиб бормоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шу мақсадда “Мулла Абдуқодир” фермер хўжалиги дала майдонларида бўлиб, парваришланган пахтанинг терими ва теримчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Улар билан самимий мулоқот қилди.

49 гектар ерда “С-8290” пахта навини эккан фермер 193,8 тонналик режани бугун-эрта бажариш арафасида.

Туман ҳокими дала майдонидаги илғор теримчиларга рағбатлантирувчи совғаларни топширди. Уларга миннатдорчилик билдириб, ишларига унум ва барака тилади. 

Ўз ўрнида, терим отрядлари масъуллари, фермер хўжаликлари масъуллари билан бўлган суҳбатда теримчилар учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш, хусусан терим пулларини ўз муддатида тўланишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.