Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳунармандларининг ижод маҳсуллари Қўқондаги халқаро фестивал иштирокчиларида катта таассурот қолдирмоқда

×

 2023-09-21 15:43:58    196

PDF yuklash
Chop etish


Хабар бериб борилаётганидек, шу кунларда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилмоқда. Мазкур фестивалда Ўзбекистон тумани вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. 

10 га яқин моҳир ҳунармандларимиз томонидан ўзбек миллий ҳунармандчилиги, анъана ва урф-одатларимизни ўзида мужассам этган маҳсулотлар, эсдалик буюмлари, гиламчилик, каштачилик ва дўппидўзлик каби ҳунармандчилик намуналари намойиш этилмоқда.

Дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларидан келган ҳунармандлар иштирокида ташкилланган фестивал давомида Ўзбекистон тумани учун ажратилган павильон ва унда жой олган ҳунармандларимизнинг ижод маҳсуллари фестивал иштирокчиларида катта таассурот қолдирмоқда.

Қўқондаги II Халқаро ҳунармандчилик фестивали 23 сентябрга қадар давом этиши белгиланган.