Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий баёнот
2023-09-21 14:59:39 166
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон туманидаги “Мухтасарбегим” пахта-ғаллачилик фермер хўжалиги ва пахта-тўқимачилик кластери ўртасидаги соҳавий муносабатга оид видеомурожаат тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон тумани Пахтақайнар ММТП ҳудудидаги Қолгандарё массивида пахта-ғаллачилик йўналишида фаолият юритаётган “Мухтасархонбегим” фермер хўжалиги томонидан 2023 йил ҳосили учун 131,6 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, 476,5 тонна пахта ҳосили етиштириш режалаштирилган. Бугунги кун ҳолатига фермер хўжалиги томонидан туманда фаолият юритаётган “BULUT TEXTILE” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига 54,1 тонна пахта сотилган. Фермер хўжалиги дала майдонида пахта терими давом этмоқда.
“BULUT TEXTILE” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ҳамда фермер хўжалиги ўртасидаги ўзаро молиявий муносабатлар ва уларни ҳал этиш жараёнлари ўрганилди.
Шунингдек, фермер хўжалиги ҳамда пахта-ғаллачилик кластери ўртасида ҳал этилиши лозим бўлган ҳар қандай масалаларни, белгиланган тартибда ҳамда ҳар икки томонга ҳам манфаатли тарзда ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли мутахассис ва мутасаддилар томонидан тавсиялар берилиб, бу борада амалий келишувларга эришиш чоралари кўрилмоқда.