Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида болаларга йод препаратлари бепул тарқатилмоқда

×

 2023-09-21 09:46:00    197

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (https://lex.uz/docs/5530091) билан 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 20 сентябрдан бошлаб, ҳар чоршанба куни барча мактаб ва боғчаларда йод препаратлари бепул тарқатилади.

Кеча, 20 сентябрдан Ўзбекистон туманидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ҳам йод билан таъминлаш дастури бошланди. 

Туман тиббиёт бирлашмаси, оилавий шифокорлик пунктлари мутахассислари томонидан таълим масканлари ва маҳаллаларда йод билан таъминлашга оид тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, йод ривожланаётган организм учун энг муҳим моддалардан биридир. Йод танқислиги бўқоқнинг ривожланиши, қалқонсимон без дисфункцияси каби касалликларга олиб келиши мумкин.