Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Турон – Нефтчи  учрашуви бошқа санага қолдирилди

×

 2023-09-20 15:06:47    183

PDF yuklash
Chop etish


Биласиз, Cоcа-Cола Суперлига 19-тури доирасида “Турон” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилади. 21 – 23 сентябр кунлари Қўқон шаҳрида “ИИ Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ҳамда унинг доирасида Риштон туманида “Кулолчилик форуми” ўтказилади.

Фарғона вилояти жамоат тартибини сақлаш органлари ходимларининг аксар қисми фестивал доирасида хорижлик ва маҳаллий меҳмонлар хавфсизлигини таъминлашга жалб этилишини инобатга олган ҳолда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол ассоциацияси “Турон” – “Нефтчи” учрашувини бошқа санага қолдиришни сўраб Лигага мурожаат қилди. 

Ташкилот шуни инобатга олган ҳолда мазкур беллашувни кейинроқ муддатга қолдирди. Лига ҳар иккала жамоа билан келишган ҳолда беллашувнинг аниқ санасига яқин кунларда аниқлик киритади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати