Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Конституция бандларига назар
2023-09-19 11:18:15 172
Конституциямизда жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиш ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилган, барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар унинг негизида қабул қилинади. Миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат хокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти тармоқлари ташкил этилди, ижтимоий ва фуқаролик жамияти институтлари фаолияти йўлга қўйилди, иқтисодиётни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилди, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз, тарихий ва бой маданий меросимиз тикланди.
Конституциясимизнинг 44- моддасида суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланиши, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланиши, 65-моддасида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатланиши, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши, ҳусусий мулк дахлсиз эканлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
Конституциямизни чуқур англаган ва мунтазам равишда ўқиб ўрганиб борган ҳар бир фуқаро ўзининг ҳуқуқлари англаши, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, ўзига нисбатан содир этилаётган ёки рўй бераётган ходисаларнинг нечоғлик қонуний тўғи ёки нотўғрилигини англаб етади.
Ш.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси