Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Меҳнат жамоалари ва ёшлар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик” мавзусида очиқ мулоқотлар ташкилланмоқда
2023-09-19 11:14:39 141
Жамиятда, хусусан ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон туманидаги турли меҳнат жамоалари ва ёшлар вакиллари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирокидаги ана шундай очиқ мулоқотлар тумандаги 58 ва 60-давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб ўтди.
Тадбирларда маърузачилар томонидан Ислом динининг асл моҳияти, радикал, экстремистик ғоялар тўрига илинишнинг аянчли оқибатлари, мазкур жараёнларда Президентимиз томонидан энг юқори минбарлар орқали илгари суриб келинаётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясининг аҳамияти тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
Тинчлик-осойишталик улуғ неъмат эканлиги ҳақида, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш мумкинлиги ҳақида давра суҳбати иштирокчиларига ибратли мисоллар билан тушунчалар берилди.
Учрашувларда "Оила муқаддас" деган азалий ва эзгу ғоя тарғиботи юзасидан "Оила обод бўлса, мамлакат обод бўлади", "Оилавий ажримлар-жамиятнинг таназзули" мавзуларида маърифат соатлари ҳам ташкил этилди.