Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пахта йиғим-терими авжида
2023-09-18 21:29:31 181
Ўзбекистон туманида етиштирилган қимматбаҳо хом ашё - пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш авж паллада. Жорий йилда тумандаги 162 та фермер хўжалиги ва “Булут текстил” кластер корхонаси томонидан 4 минг 400 гектар майдонда ғўза парваришланиб, мўл ҳосил яратилди. Айни кунда туман пахтакорлари белгиланган 16 минг тоннадан пахта хирмонини яратиш учун астойдил меҳнат қилмоқда.
Эрта баҳордан қилинган меҳнат бугун ўз натижасини бермоқда. Шу боис айни кунлардаги деҳқонлар олдида турган энг муҳим вазифа етиштирилган ҳосилни нес-нобут қилмай йиғиб олишдир.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзод Юлдашев бугун туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев ҳамроҳлигида “Қудаш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ўткир Рашид Зиё” фермер хўжалигида етиштирилган ҳосил ва уни йиғиб-териб олиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Жорий йилда 30 гектар майдонда С-6775 “элита” уруғчилик пахта навини парваришлаган фермер хўжалиги миришкорлари белгиланган 120 тоннадан зиёдлик хирмонни кўтаришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳашарчилар ёрдамида биринчи теримнинг ўзидан умумий хирмонга мўл ҳисса қўшилмоқда.
Теримчилар билан учрашув, дилдан суҳбатлар давомида уларнинг энг илғорларига эсдалик совғалар топширилди.