Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида янги барпо этилаётган замонавий турар жой бинолари сони ортмоқда

×

 2023-09-18 21:26:09    90

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик, яратувчилик ишлари ҳудудлар кўркига кўрк қўшиш билан биргаликда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Жойларда янги ва замонавий турар-жой биноларининг барпо этилиши эса туман аҳлининг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондиришда ижобий ечим бўлмоқда.

Шу мақсадда туманнинг биргина “Яккатут” маҳалласида барпо этилаётган кўп қаватли уйларнинг сони тобора ортмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур турар-жой биноларининг қурилиш жараёнлари билан танишди. 

“PFC Turon” масъулияти чекланган жамияти томонидан айни кунларда қурилиши қизғин давом этаётган замонавий уй-жойлардан бири 2 ва 3 хонали, 20 хонадонга мўлжалланган бўлиб, 5 қаватдан иборат. Тез кунларда эса айни масканда худди ана шундай яна бир уй-жой барпо этиш учун шу корхона томонидан пойдевор қуйилади. 

Корхона томонидан мазкур ҳудудда ўтган 2022 йилда қуриб битказилган 80 та хонадонли турар-жой масканлари эса фойдаланиш учун ўз эгаларига топширилган.

Туман ҳокими ва бунёдкорларнинг мулоқотида ҳар бир бино кўринишидан тортиб, шарт-шароитларигача замонавий талаблар асосида барпо этилиши, ушбу маскан аҳоли учун ҳар томонлама қулай яхлит бир мажмуага айланиши борасидаги истиқболли режалар ҳақида сўз борди.