Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эътибор ва рағбат фаоллик ҳамда юксак марраларга ундайди

×

 2023-09-16 15:14:53    159

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги пахтазорларда терим суръати жадал давом этмоқда. Қулай фурсат ва даромад манбаидан фойдаланиб қолаётган кўнгилли теримчилар эса ҳосил йиғим-теримида фаол қатнашмоқдалар.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Нурсух Ғафур Ғулом” ММТП ҳудудидаги “Рафиқжон ўғли Баходир” фермер хўжалигида бўлиб, терим жараёнлари билан танишди ва ҳашарчилар билан учрашди. 

Нурсухнинг Қўрғонча маҳалласида деҳқончилик қиладиган фермер хўжалиги миришкорлари мавсум давомида 128 тоннадан ортиқ “оқ олтин” хирмони уюшни мақсад қилишган. 

Мутасадди ва фермер хўжаликлари раҳбарларига теримчилар учун барча муносиб шароитларни яратиб бериш, иссиқ овқат, терим пулларини ўз вақтида бериб бориш, шунингдек ҳосилни нес-нобуд қилмай, сифатли йиғиб териб олиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Энг кўп пахта терган теримчиларга эсдалик совғалари топширилди. Ёши улуғлар томонидан мавсумга барака, теримчиларга куч-қувват тилаб дуолар қилинди.