Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нуронийлар пахта терими ҳашарига чиқишди

×

 2023-09-16 11:26:20    179

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани далаларида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш қизғин паллага кирди.

Тумандаги бир гуруҳ нуронийлар ташаббус кўрсатиб, ана шу жараён ҳашарида иштирок этдилар. 

Қолгандарё массивида миришкорлик қилаётган “Мухтасарбегим” фермер хўжалиги аъзолари ва кўнгилли теримчиларга “ҳорманглар”га чиққан отахонлар баҳаво масканда гурунглашиб, хирмонга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Шу куни хўжаликда ташкил этилган тушликдаги бир пиёла чой устида ҳам дилдан суҳбатлар давом этди. Ош дамланиб, ташаббускор отахонларга иззат-икром кўрсатилди.

Қуръон тиловат қилиниб, кексалар томонидан хирмонлар баракаси, юрт тинчлиги, ҳалқимиз омонлиги учун дуолар ўқилди.