Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Илғор теримчилар рағбатлантирилди

×

 2023-09-14 19:12:57    160

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги дала майдонларида пахта ҳосили йиғим-теримида фермер хўжаликлари аъзолари билан бирга қўшимча даромад топиш мақсадида иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам ихтиёрий равишда фаол иштирок этмоқда.

Жойларда илғор теримчиларнинг муносиб рағбатлантириб борилаётгани уларнинг қизиқишини оширмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида бугун тумандаги "Ўрмонобод" фермер хўжалиги пахта далаларида бўлиб, терим жараёни ва теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Тажрибали деҳқон, “Шуҳрат” медали соҳиби Муроджон Отажонов раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигида жорий йилда 30,4 гектар ерга “Султон” ва “С-8290” навли чигит экилиб, мўл ҳосил етиштирилди. Айни кунларда белгиланган 125 тонна режани бажариш учун йиғим-терим ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Хўжалик миришкорларининг эзгу нияти биринчи теримдаёқ ушбу маррани забт этиш.

Теримчилар учун барча шароит яратилган бўлиб, ҳар куни иссиқ овқат ва кунлик терим пуллари билан таъминланмоқда. 

Фермер томонидан етиштирган ҳосилни йиғиб-териб олишда ўз ҳиссаларини қўшаётган илғор теримчиларга сектор раҳбарлари иштирокида эсдалик совғалари топширилди.

Хўжаликка қарашли бошқа контурлардаги етиштирилган пахта ҳосили ҳам кўздан кечирилди. 

Шу куни фермер хўжалигида катта эҳсон тадбири ҳам ташкилланиб, аъзолар, ҳашарчи теримчилар ва нуроний оқсоқоллар учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Дуоларда юртга тинчлик, ободлик, халқимизга фаровонлик, ҳосилларга барака, мўл-кўллик сўралди.