Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Япония таълим тажрибаси татбиқ этилаётган мактабга навбатдаги замонавий жиҳозлар тўплами топширилди

×

 2023-09-13 22:24:33    154

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, жорий ўқув йилидан Ўзбекистон тумани Янги Яйпан мавзесидаги 69-умумтаълим мактабида синов тариқасида Япония таълим тажрибасини татбиқ этиш йўлга қўйилди. 

Айни кунларда мазкур билим даргоҳида 325 нафар ўқувчи ёшлар кунчиқар мамлакатнинг таълим тажрибаси асосида таҳсил ва тарбия олишмоқда. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан муассасада таълим-тарбия самарадорлиги янада оширишга кўмаклашиш мақсадида мактаб учун навбатдаги замонавий жиҳозлар етказиб берилди. Туман сектор раҳбарлари иштирокида энг сўнгги русумдаги сенсорли интерактив доскалар ва рангли принтерлар ўқув жараёнларида фойдаланиш учун таълим маскани ихтиёрига топширилди.  

Бир муддат аввал туман ҳокимлиги томонидан мактаб учун айни мақсадда 15 дона замонавий ноутбуклар ҳам етказиб берилган эди.