Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 250 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қушқўноқдаги болалар боғчаси ҳам мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди

×

 2023-09-13 22:21:12    93

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Қушқўноқ маҳалласидаги 31-давлат мактабгача таълим муассасаси ҳам “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди. 

Масканнинг очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, ота-оналар, болажонлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Бундан 33 йил аввал ишга тушган муассасада шу кунгача 6 та гуруҳда 180 нафар болалар таълим-тарбия олиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида бу ерда бундай кўламдаги таъмирлаш ишлари олиб борилмаган эди.

Муассасанинг аҳил жамоаси, маҳалла аҳли ва ота-оналар фаоллигида ушбу ташаббус ҳам лойиҳа ғолиблигини қўлга киритди. Натижада даргоҳда замонавий шарт-шароитлар яратиш ва уни янгича кўринишга келтириш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. 

Ташаббус натижасида яратилган бу ердаги шароитлар болажонларнинг сифатли бошланғич билим олиши, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.