Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кўп йилдан буён таъмирланмаган болалар боғчаси “Ташаббусли бюджет” самарасида кўркам ва замонавий қиёфага эга бўлди

×

 2023-09-13 21:01:30    147

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Даштчўлпон маҳалласида жойлашган 30-давлат мактабгача таълим ташкилоти “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Сифатли таълим ва тарбия олиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган муассаса ҳудуддаги 250 нафар жажжи болажонлар учун ўз эшикларини қайтадан очди.

Шу муносабат билан ташкилланган бугунги тадбирда туман сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Мактабгача таълим муассасасининг ҳозирги бино-иншоатлари дастлаб 1993 йилда бунёд этилган. 250 ўринга мўлжалланган муассасага 2021 йилгача 150 нафар болалар қатнаган бўлса, айни ўша йили яна 100 нафар кичкинтойларни боғчага жалб этишга эришилган. Натижада эса маҳалладаги мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълимга қамрови 95 фоизга етказилган.

Ўтган давр мобайнида кўзга кўринарли таъмирлаш ишлари олиб борилмаган масканда муносиб ва замонавий шарт-шароитларни яратиш бўйича лойиҳа доирасида илгари сурилган ташаббус 2 мингтадан кўп овоз тўплади. Президентимизнинг қарори асосида ушбу таклифни рўёбга чиқариш учун эса давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Натижада эски боғча биноси мукаммал таъмирланиб, янги ва замонавий кўринишга келтирилди. 10 та гуруҳда тарбияланаётган 250 нафар болалар ва уларнинг тарбиячи-устозлари учун муносиб шароитлар яратилди.

Тадбир давомида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида “Ташаббусли бюджет” каби дастурларнинг аҳамияти билан биргаликда, юртимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ҳамда касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтди. Айни дастур натижасида “Даштчўлпон” маҳалласида рўй берган ижобий ўзгаришларга алоҳида тўхталинди.