Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги корхона томонидан ишлаб чиқарилган 273,7 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилди

×

 2023-09-13 20:44:57    143

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган замонавий ва сифатли маҳсулотлар нафақат ички бозор, балки хориж мамлакатларида ҳам харидорлиги билан аҳамиятга эга.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай корхоналардан бири, гипсакартон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Forus capital invest” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишди.   

Тадбиркор Ғиёсиддин Отажонов раҳбарлик қилаётган корхона 2016 йилда ташкил топган бўлиб, унинг умумий лойиҳа қиймати 40 млрд сўмни ташкил этади. 2021 йилда 700 минг АҚШ доллари эвазига амалга оширилган модернизация тадбирлари эса иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Айни кунларда корхонадаги мавжуд Италия ҳамда Хитой давлатидан келтирилган дастгоҳлар ёрдамида ойига 250 минг кв метр гипсакартон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.   

Маҳсулотлар ички бозорда харидоргир бўлиши билан билан биргаликда, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Жорий йил бошидан шу кунга қадар корхона томонидан 273,7 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилган.

Бу ерда бандлиги таъминланган 60 нафар ишчиларнинг аксарияти ёшлар ҳисобланади. Ишчи ходимларни самарали фаолият олиб боришлари учун барча қулайликлар, хусусан 3 маҳал иссиқ овқат, шинам ошхона ва дам олиш хоналари ташкил этилган. 

Қайд этилишича маҳсулотларни ишлаб чиқаришда тегишли тартибдаги лицензия ва тасдиқланган стандартларга амал қилинишига жиддий эътибор қаратилади. 

Туман раҳбари ва корхона мутасаддиларининг ўзаро мулоқотида завод фаолиятини янада кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш борасидаги истиқболли режалар ҳақида ҳам сўз борди. Маълум қилинишича, Шўрсув кичик саноат зонасидаги 4 гектар ер майдонида корхона негизидаги янги гипс ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш ва бошқа янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича муайян тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Корхонанинг ўзида гипс маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали маҳсулот таннархини ташкил этувчи харажатларнинг камайтириш, корхонанинг барқарор ишлашини таъминлаш ва ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсад қилинган. Туман ҳокими томонидан айни масалалар юзасидан тадбиркорлик субъектини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ҳақида маълум қилинди. Бу борада шу жойнинг ўзида соҳа мутасаддиларига зарурий кўрсатмалар берилди.