Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 242 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани сил касалликлари диспансери учун янги бино барпо этилмоқда

×

 2023-09-09 17:47:42    77

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар инфратузилмаси, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Хусусан, лойиҳанинг 1-мавсуми доирасида туман соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи билан боғлиқ жами 3 та лойиҳанинг рўёби учун 3,3 млрд сўм маблағ йўналтирилган.

Ташаббус самарасида айни кунларда амалга оширилаётган ана шу лойиҳалардан бири- туман сил касалликлари диспансери учун янги бино бунёд этилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу манзилда ҳам бўлиб, янги муассасанинг қурилиш жараёнлари билан танишди. 

Бир неча йилдан буён ўз муқим биносига эга бўлмаган мазкур тиббиёт маскани билан боғлиқ муаммони ҳал этиш учун бюджетдан 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилди. 

Намунавий лойиҳа асосида қад ростлаётган 2 қаватли янги бинонинг қурилиш ишлари “independent broker” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда. 

Туман раҳбари пудратчи қурувчи ташкилот вакиллари ва мутасаддилар билан суҳбатда қурилиш ишларини юқори сифат ҳамда белгиланган меъёрлар асосида амалга оширган ҳолда белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида якунлаш юзасидан кўрсатмалар берди.