Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ташаббус ва натижа: туман тиббиёт бирлашмасига 1 млрд 100 млн сўмлик энг замонавий тиббий ускуналар келтирилди
2023-09-09 17:41:45 153
Ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги янгича ёндашув - “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, уларга муносиб яшаш шароитларини яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни дастур доирасида Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасига 1 млрд 100 млн сўмлик энг замонавий тиббий ускуналар келтирилди. Шунингдек, соҳавий режа-дастур доирасида туғруқхона бўлимига ҳам чақалоқлар учун сунъий нафас бериш ускуналари олиб келинди.
Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида илгари сурилган мазкур хайрли ташаббус, бирлашма фидоийлари ва жамоатчиликнинг фаол сайъи-ҳаракати ўз ижобий самарасини бермай қолмади.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун туман тиббиёт бирлашмаси фаолиятини навбатдаги ўрганиш жараёнлари давомида ушбу янги ускуналар ва уларнинг хусусиятлари билан ҳам яқиндан танишди.
Қайд этилишича, эндиликда туман аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида энг сўнгги русумдаги замонавий ФГДС (ошқозон-ичак касалликларини аниқлаш), УТТ (стационар) ҳамда 2 та кўчма УТТ каби ускуналар хизмат қилади.
Туман раҳбари мазкур тиббий ускуналарни зудлик билан белгиланган бўлимларга жойлаш ҳамда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифат ва самарадорлигини ошириш юзасидан мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида туман марказий шифохонаси қабул-диагностика бўлими учун барпо этилаётган қўшимча хоналар қурилиши жараёнларининг бориши ҳам кўздан кечирилди. Аввал хабар берилганидек, айни бунёдкорлик ишлари ҳам “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида амалга оширилмоқда. Манзилда 1 миллиард сўмлик лойиҳа асосида қабул-диагностика бўлими фаолиятини янада такомиллаштириш мақсад қилинган. Пудратчи қурилиш ташкилоти масъуллари билан мулоқот давомида қурилиш ишларида юқори сифат ва қулайликка жиддий эътибор қаратиш борасидаги аниқ тавсиялар туман ҳокими томонидан билдирилди.