Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Фозиловнинг ҲИСОБОТИ

×

 2023-09-07 08:38:33    151

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорлик субектлари ва аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқотларда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик, шунингдек, қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил 14-июн куни Президентнинг ПҚ-192-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 июн ҳолатига қуйидагилар ҳисобдан чиқарилади:

- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи (нотурар кўчмас мулк обектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;

- охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;

- хўжалик юритувчи субектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.

Ушбу солиқ қарзи, пеня ва жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

2024 йил 1 июнгача ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартиби тўхтатилади.

Фермер хўжаликларига 2023-йил 1-июн ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини 12 ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди.

2023 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлгача иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлар томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

- ҳар бир 5 сотих ер майдони учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш;

- ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган (980 минг сўм) миқдорда белгилаш;

- иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши.

Таъкидлаш жоиз, айни кунларда Ўзбекистон туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилиб, мазкур янгиликлар мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда, шу билан бирга, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2023 йил август ойи давомида Ўзбекистон туман солиқ инспекцияси томонидан 447 та тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 52 та тадбиркорлик субектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.